КУН КУЛГИСИ !!!

0

***

Олти яшар қизалоқ қандолатчилик фабрикасига кирди-да, ходимлардан бирига деди:

— Менга одам шаклидаги шоколад беринг!

— Хўп, сенга ўғил боласидан берайми, қиз боласиданми?

— Ўғил боласидан. Унда шоколад кўпроқ бўлади.

 

***

Гадой навбатдаги квартира эшигини тақиллатди. Эшик очилиб қаршисида эркак пайдо бўлди.

— Уч соат олдин эшигингизни тақиллатганимда, кеннойи чиқиб менга ўзи пиширган пирогдан берувди. Сизам худо йўлига садақа қилинг, ока!

— Хотиним пирог берган бўлса, бизни кечиринг! Аммо… Мен нима бера олишим мумкин? Фақат ичкетарга қарши дори бера оламан!

 

***

Эркак бешинчи синфда ўқийдиган ўғлидан сўради:

— Дзин, дзин, миёв, миёв! Бу нима дегани?

— Трамвай мушукни босиб кетди дегани.

— Жуда тўғри. Дзин, дзин, вов-вов! Бу нима дегани?

— Трамвай итни босиб кетди дегани.

— Тополмадинг. Бу ойинг ишдан қайтди дегани.

 

***

Болакай она тарафдан бувисини жуда ёмон сўз билан ҳақоратлади. Шу заҳоти отасидан калтак еди. Аммо отаси қаттиқ урмади… Шунга келишишганди.

 

***

Аёл дугонасига деди:

— Кеча эрим яшшамагур уйимизга бориб дадамга “Сиз қизмас, илон ўстирган экансиз!”, дебди.

— Кейин-чи? Даданг нима дебди?

— Дадам боплабди. “Мен шунчаки илон ўстирмадим, балки қироллик кобрасини ўстирганман”, дебди.

 

***

Қайнона келинидан сўради:

— Келинпошша, буқага бирор нима бердингизми?

Келин лаб буриб жавоб қилди:

— Йўқ, ўғлингиз ҳали уйқудан турмади.

 

***

— Дада, ухламаяпсизми? Менга ўн минг сўм беринг!

— Ухлаяпман, болам, ухлаяпман!

 

***

Эр хизмат сафаридан қайтгач, ҳаммаёқни титкилаб чиқди. Ҳеч кимни топа олмагач, олти яшар ўғлидан сўради:

— Болам, мен йўғимда бегона амакилар уйимизга келишганми?

— Йўқ.

— Сенга конфет ҳадя қилишганми?

— Ҳа.

 

***

Кампир ўн яшар неварасига деди:

— Болам, йўталганингда оғзингни кафтинг билан ёпиб олишни ўргангин!

— Қўрқманг, буви, мен йўталганимда, сизникига ўхшаб тишларим пастга учиб тушмайди.

 

***

Болакай дадасига деди:

— Дада, юринг, циркка борайлик!

— Вақтим йўқ.

— Циркда-чи, кетворган бир аёл йўлбарсни миниб томоша кўрсатармиш!

— Йўлбарсни миниб? Қизиқ… Майли, борайлик-чи, анчадан бери йўлбарс кўрмагандим!

 

 

loading...