Маҳмуд Муродов UFC’даги илк мағлубиятидан кейин нима деди?

0

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Жералд Мёршертга қарши жангда учралган мағлубиятдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

“Ғалаба ва мағлубият Яратгандан. Хеч қандай баҳона йўқ, рақиб бугун яхшироқ ҳаракат қилди ва ғалаба қозонди. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. ИншаАллоҳ, кучлироқ бўлиб қайтамиз”, – деб ёзди Муродов ўзининг Instagram саҳифасига.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, кутилмаганда жангнинг иккинчи раундда бўғиш усулига тушиб қолди ва UFCдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

loading...