Ёғ олиб бераман деб 30.000.000 миллион сўм пул олган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

0

Чироқчи тумани Кўкдала қишлоғида яшовчи П.Т 2021 йил 10 апрель куни таниши, Қарши шаҳар «Шоҳбекат» маҳалласида яшовчи М.А унга Тошкент шаҳридан жами 1832 литр “Sunny Gold” номли ёғ маҳсулотини 1 ҳафтада олиб келиб бериш эвазига жами 35.000.000 сўм пулларни олиб, ҳозирга қадар ёғ маҳсулотларини олиб келиб бермасдан, алдаб келаётганлигини аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар 2-сонли ИИБ ТБ томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...