Автомашинани йўл четида қолдириб, ухлаб қолманг, акс ҳолда…

0

Иш ҳолатларига кўра, Шахзод Жўраев (шартли) 2020 йил июнь ойи охирида соат 23.00 лар чамасида М.Асадовни Чуст тумани, Шербилак МФЙдаги автомобиль йўлининг четида, тўхтаб турган ҳолатдаги автомашинасини ёнида ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, унинг бир дона бозор баҳоси 2.200.000 сўмлик “SAMSUNG A 30S” русумли телефони, унинг шаффоф кўринишдаги телефон ғилофи орқасида бўлган М.Асадовга тегишли МТЗ-80 русумли тракторининг ТТР № 155945 рақамли техник паспорти, бир дона 10 турк лираси, бир дона 20 сўмлик қирғиз пули, бир дона 5 АҚШ доллари ва бир дона 100 АҚШ доллари, жами 3.250.000 сўмлик мол-мулки ва муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларини яширин равишда ўғирлаб кетиб, “SAMSUNG A 30 S” русумли уяли алоқа воситасини 2.000.000 сўмга сотиб юбориб, муҳим аҳамиятга эга бўлган расмий ҳужжат МТЗ-80 русумли тракторнинг ТТР № 155945 серия рақамли техник паспортини эгаллаб, уни яширган.

Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи Шахзод Жўраевни, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ва судга тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, Ш.Жўраевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, қонунда белгиланган жазони тайинлади.

Иброҳим Жабборов,

Жиноят ишлари бўйича Чуст утман суди судьяси

loading...