Женисбек Пиязов: «Энди бемалол “Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти” деб эълон қилаверинглар»

0

Кўксарой қароргоҳида бир гуруҳ юртдошларимизга фахрий унвонлар, орден ва медалларни топшириш маросими давом этмоқда.

– Жуда кўп концерт ва тадбирларда бошловчилар мени “Ўзбекистон халқ артисти” деб эълон қилишар эди. Жуда ҳам қийналиб кетувдим уларни тўғрилайвериб, чунки бунинг жавобгарлиги бор. Сизга мингдан-минг раҳмат, Шавкат Миромонович, мени шу ташвишдан қутқаздингиз. Бошловчилар, энди бемалол бор овозларингда “Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти” деб эълон қилаверинглар, дея лутф қилди Женисбек Пиязов.

loading...