Турк ошхонасига мансуб мазали таом рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз

0

Турк ошхонасига мансуб мазали таом рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Керакли маҳсулотлар:

товуқ — 250 г;
юпқа ёйилган хамир;
нўхат — 100 г;
қовоқча — 1 дона;
сабзи — 1 дона;
пиёз — 1 дона;
саримсоқ пиёз;
томат пастаси — 1 ош қошиқ;
сув — 200 мл;
сариёғ — 1 ош қошиқ;
пишлоқ — 100 г;
туз.
Соус учун керакли маҳсулотлар:

сариёғ — 3 ош қошиқ;
ун — 3 қошиқ;
сут — 200 г;
ёнғоқ;
мурч.
Тайёрланиш жараёни:

Соус тайёрлаш учун товага сариёғ ва ун солиб, ҳиди чиққунига қадар қовуринг.
Устидан секин-аста сут қўшинг ва аралаштиришда давом этинг.
Қайнаш бошланганида оловни пасайтириб, ора-орада аралаштириб туринг.
Қуюқлашишни бошлаганида туз, қирғичдан чиқарилган ёнғоқ ва мурч солиб, устини ёпинг.
Сариёғ солинган товада пиёзни қовуриб олинг.
Қизарганидан кейин тўғралган товуқ солиб, қовуришда давом этинг.
Сабзи, нўхат, қовоқча ва саримсоқни қўшиб аралаштиринг.
Томат пастаси, туз ва мурч қўшинг, бир дақиқадан кейин оловни ўчиринг.
Юпқа ёйилган хамирни тўртга бўлинг ва уларни учбурчак шаклга келтиринг (четлари чиқиб турсин)
Ичига товуқли аралашмани солинг.
Хамирнинг чети билан товуқли аралашмани ёпинг.
Махсус идишга солинг ва устидан тайёрлаб олинган соусни қуйинг, қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг.
180 даража қизиган печда 15 дақиқа давомида пиширинг.

loading...