Италияда 18 қаватли бино бутунлай ёниб кетди (видео)

0

Миланнинг жанубий чеккасида кучли ёнғин содир бўлди. Reuters манбасига кўра, 18 қаватли турар-жой биноси бутунлай ёниб кетди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 15-қаватда бошланган ёнғин тезда бинонинг ташқи қопламасидан ўтиб кетган.

Хабар қилинишича, ўт ўчирувчиларга қалин тутун ва бинонинг ёнида турган бир нечта машиналар ёниб кетган қизғиш қоплама бўлаклари тўсқинлик қилган.

Ёнғин натижасида қурбонлар йўқ, лекин тутундан заҳарланган бир нечта жабрланганлар бор.

«Ёнғин сабаблари ҳали аниқланмаган, аммо кўриниб турибдики, ёнғиннинг тез тарқалиши бинонинг иссиқлик қопламаси туфайли содир бўлган», — деди Рим ички ишлар вазирлиги расмийси Карло Сибиа.

Бино тузилишини текширган мутахассисларнинг фикрига кўра, бинонинг яқин орада қулаши эҳтимоли ўта юқори: ёнғин металл рамкага жиддий зарар етказган. Бинонинг қулаши қўшни уйларга хавф туғдиради, шунинг учун қутқарувчилар аҳолини эвакуация қилган.

loading...