КУН КУЛГИСИ !!!

0

***

Эълон:

— Россияда янги байрам ташкил этилди. “Ҳушёрлар куни”. Аммо… Одамлар бу байрамни қандай нишонлашни била олмай ҳалак…

 

***

Чукчадан сўрашди:

— Агар йўлдан 10 миллион доллар пул топиб олсанг, нима қилардинг?

— Хурсанд бўлардим.

 

***

Эр хотинига деди:

— Кел, бир нарсага келишволамиз! Мана шу пиширган овқатингни мен зўр деб баҳолайман. Сен эса қайтиб шу овқатни ҳеч қачон пиширмайсан!

 

***

Эркак мушугига деди:

— Ишонасанми, кеннойинг уч эгизак туғибди!

Мушук жавоб қилди:

— Ташвиш чекаверманг, хўжайин, зўр келса, қўшниларга тарқатиб юборамиз!

 

***

Бешинчи синф ўқувчиси синфдошидан сўради:

— Сен тимсоҳ ва маймунларни туш кўрганмисан?

— Ҳеч қачон кўрмаганман.

— Бир марта кўргин, гап йўқ туш экан.

 

***

Саксондан ошган икки кампир кўп қаватли уй рўпарасидаги ўриндиқларнинг бирида ўтирибди. Ўтира-ўтира, бири иккинчисидан сўради:

— Менинг отим нимайди-а?

— Сенга ҳозир айтишим керакми ё эртага айтсам ҳам майлими?

 

***

Эр хотинига СМС ёзди:

— Ишда оёқларим кутилмаганда оғриб қолди. Шаҳноза касалхонага олиб келди. Иккала оёғимниям кесиб ташлашаркан.

Хотин ҳам эрига СМС ёзди:

— Ким у Шаҳноза?

 

***

Эр хизмат сафаридан қайтгач, шкафларни, балконни, каравот остини қараб чиқди ва хотинининг ёнига ўтириб деди:

— Ҳа-а, азизам, қарияпсан!

 

***

Нострадамус мушугининг бўйнидан сиқиб бошини гиламга ишқаларкан, жаҳл аралаш сўради:

— Айт, ярим соатдан кейин ким гилам устини ифлос қилиб қўяди-а?..

 

***

Тўрт яшар болакай дадасидан сўради:

— Дада, сизнинг бўйингиз яна ўсадими?

— Йўқ, болам, энди менинг бўйим ўсмайди.

— Унда нега овқат еяпсиз?

 

 

loading...