Шифокор Ҳилола Жумаева:
– Бугунги кунда қизил холлар кўп инсонларда учрайди. Бундай холлар безарар, аммо ранги, миқдори ва ҳолатининг ўзгаришини мунтазам равишда назорат қилиб бориш зарур.
– Қизил холлар ошқозон ости бези касалликларида, инсулин миқдори ортганда, углевод алмашинуви бузилиши натижасида ҳосил бўлади. Бундай ҳолатда углевод миқдорини чеклаш ва диета қилиш зарур. Организмда эстроген гормони ортиши ҳам танада қизил холлар кўпайишига сабаб бўлади. Бунда юзда тошмалар, танада шишлар ва оёқ-қўлларнинг музлаши кузатилади.
-Холлар асосан 1-4 мм катталикда бўлиб, қўл-оёқ, курак, қўлтиқ ости ва оёқ кафтига тошади. Тананинг очиқ жойларида эса қуёш нурлари таъсирида ҳам юзага келади. Агар холлар ҳажми катталашиб, ғадир-будир кўринишда бўлса, шифокор кўриги зарур. Холларни мустақил равишда куйдириш, уларга турли воситалар билан ишлов бериш мумкин эмас.
«Соғлом ҳаёт»