ИБН СИНО БОДРИНГ ҲАҚИДА

0

Буюк аллома Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” китобида бодринг борасида, айниқса ёввойи бодринг хусусида қуйидагича таъриф берган:
“…унинг илдизи, барги ва меваси тозалайди ва шимдиради.
Ёввойи бодрингни ўзидан, илдизидан, баргларидан олинган шира сариққа фойда қилади. Унинг қуруғидан қилинган толқон эса яра битган ўриндаги қора изларни йўқотади ва юз чиркларини тозалайди.
Агар унинг илдизини арпа унига аралаштириб боғланса, барча шиллиқли эски шишларни шимдиради.
Агар унинг қуруғини майдалаб, қўтир ва темирўткиларга сепилса фойда қилади.
Бўғимлардаги оғриқларга фойда қилади. Уни сирка билан аралаштириб, ниқриз(подагра)га қарши қўйиб боғлайдилар.
Унинг ширасини асал билан ва зайтун мойи билан қўшиб, балғамли томоқ оғриқда танглайга суртилади…”.

SoglomHayot

loading...