Тишда тошлар нима сабабдан пайдо бўлади?

0

– Тиш тошлари бу – тиш устки қисмида йиғилган қатлам бўлиб, бактерияларнинг йиғилиши натижасида юзага келади.
Оғиз бўшлиғи гигиенасига етарлича эътибор бермаслик, тишларни нотўғри тозалаш натижасида овқат қолдиқлари йиғилиб, тишда тошларни ҳосил қилади. Тошлар тишларни зарарлаб, тиш эмалини мўртлашишига сабаб бўлади.

-Тиш тошлари оғиздан ёқимсиз ҳид келишига, милкларнинг қизариши ва қонашига, овқатланиш вақтидаги оғриққа, тишлар сезувчанлигининг ортишига, тиш ранглари ўзгариши сабабли ёқимсиз кўринишга сабаб бўлади.

-Тиш тошларини қўл ёки бошқа воситалар билан тозалаб бўлмайди. Бунинг учун стоматолог ёрдами зарур. Профилактика мақсадида оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилиш ва тишларни мунтазам равишда тозалаб туриш тавсия этилади.

SoglomHayot