Twitter пулли обуна ва салбий изоҳларни автоматик ёпиш функциясини ишга туширди

0

Twitter ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларга ўз постларини монетизация қилиш имконини берадиган Super Follows пулли обуна функциясини қўшди, деб хабар беради Esquire.

Ҳозирда янгиланиш фақат iOS ва АҚШ ҳамда Канада аккаунтларига тегишли, бироқ яқин ҳафталарда у бутун дунёдаги фойдаланувчиларда пайдо бўлади. Ижтимоий тармоқ обуначилардан ойига 2,99, 4,99 ёки 9,99 доллар тўлаш эвазига эксклюзив твитларни ўқишни таклиф этмоқда. Super Follows’дан 18 ёшдан катталар, 10 мингдан ортиқ обуначиси борлар фойдалана олади.

Бундан ташқари, Twitter фойдаланувчиларни салбий изоҳлардан чеклаш имконини берадиган хавфсизлик режимини синовдан ўтказишни бошлаган. Мазкур функцияни ёқиш ёки ўчириш қарори мустақил қабул қилинади. Ижтимоий тармоқ автоматик равишда ҳақоратли сўзларни қидиради — сўкинишлар ёки ғазабни қўзғовчи изоҳлар — ва уларнинг муаллифларини бир ҳафтага «қора рўйхат»га қўшади.

Шунингдек, тизим салбий изоҳ қолдирган фойдаланувчининг ўзаро алоқасини баҳолайди. Агарда у ўзаро обуна ёки аккаунтларнинг мунтазам таъсирини таниса, автоматик блоклаш амалга оширилади. Хатолик юзага келганда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси «қора рўйхат»дан қўлда чиқариб ташлаш мумкин.

loading...