Толибон хотин-қизлар учун янги тақиқларни эълон қилди

0

«Толибон» радикал ҳаракати хусусий олий ўқув юртлари ва коллежларда ўқиётган аёлларга ҳижобсиз юришни тақиқлади. Интерфакс «Толибон» талаблари ҳақида хабар бермоқда.

Ўзгаришлар нафақат кийим-кечак, балки бутун таълим тизимига таъсир кўрсатди. Шундай қилиб, аёллар ва эркаклар учун дарслар алоҳида ўтказилади. «Толибон» ҳар хил жинсдаги талабалардан дарслар ўртасида ва мактабга кириш ва чиқиш вақтида кесишмасликни талаб қилган. Aёл талабалар учун маърузалар ва семинарлар ўқитувчи аёллар ёки кекса эркаклар томонидан ўтилади.

loading...