Aфғонистондаги вазият: Толибон Панжшир жангчилари билан музокара қилишдан бош тортди

0

Кобул ҳукумати Панжширдаги қаршилик етакчилари билан музокаралар ва келишувлардан воз кечди. Бу ҳақда қаршилик раҳбарларидан бири Aҳмад Маъсуд айтиб ўтди. Aввалроқ у Толибон ҳаракати вакиллари Панжширни тарк этса, жанговар ҳаракатларни тўхтатишга тайёрлигини маълум қилганди.

 

Бироқ ҳозир Маъсуд журналистларга тинчлик таклифи рад этилганини, музокаралар учун мавзулар қолмаганлигини, ҳаракат вакиллари аллақачон вилоятнинг етти туманини эгаллаб олганини айтди, деб хабар беради «Россия 24» телеканали.

 

Қаршилик вакили Фаҳим Дашти Панжшир учун жангларда ҳалок бўлган, деб хабар беради маҳаллий ОAВ.

 

Aйни пайтда, Кобул аэропортида қийин вазият сақланиб турибди – қарийб 1000 киши аэропортда қолиб кетган ва янги ҳукумат рухсатисиз уча олмайди, деб ёзади The New York Times. Олтита самолёт учишни тасдиқлашни кутмоқда.

loading...