Француз актёри Жан-Поль Бельмондо 89 ёшида вафот этди

0

Француз актёри Жан-Поль Бельмондо 89 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда France24. Актёр адвокатининг маълум қилишича, Жан-Поль 6 сентябрь куни вафот этган.

Жан-Поль Бельмондо кинодаги дебютини 1957 йилда бошлаган, 1960 йилда экран юзини кўрган Жан-Люк Годарднинг «Сўнгги нафасгача» фильмидаги ролидан сўнг дунё миқёсида машҳурликка эришган.

У «Чочара», «Аёл – бу аёл», «Ставиский», «Профессионал», «Тентак Перо», «Чақимчи», «Борсалино», «Миссисипи сиренаси» фильмларидаги ёрқин роллари билан томошабинлар қалбини забт этган.

2001 йилда Жан-Поль Бельмондо инсультга чалинди, лекин 2008 йилда даволанишдан сўнг кинодаги фаолиятини давом эттирди. 2015 йилда эса у актёрлик фаолиятини якунлаганини маълум қилди, аммо кейинроқ фильм суратга олиш бўйича таклифлар бўлса, кўриб чиқишга ваъда берди.

Актёр 2016 йилда кинога қўшган ҳиссаси учун «Олтин арслон» мукофоти билан тақдирланган.

ТАСС

loading...