ОҒИЗДАН АЧЧИҚ ТАЪМ СЕЗИЛИШ САБАБЛАРИ

0

-Сиздаги белгилар қизилўнгач касаллиги, яъни эзофагитга хос. Бу хасталик иссиқ, оғиз куйдирадиган овқатларни ёки чойларни бирданига кўп ичиб юбориш, билиб-билмай кислотали ёки ишқорли кимёвий моддаларни қабул қилиш оқибатида юзага келади.
Бундан ташқари, ортиқча вазн, яъни семизлик, тўйиб овқатлангандан сўнг дарров тўшакка чўзилиб ётиш каби ҳолатлар ҳам касаллик келиб чиқишига сабаб бўлади.

– Баъзи инсонларнинг қизилўнгачида «чўнтакчалар» (дивертикула) мавжуд. Тановул қилинган овқат чўнтакчаларда тўпланиб қолиши оқибатида ҳам шу касаллик вужудга келади. Керакли даво муолажаларини олганингиздан сўнг аҳволингиз анча яхшиланади.

– Жиғилдон қайнашининг олдини олиш учун бошни бироз баланд қилиб ётиш керак. Овқатланиш тартибини ҳам қаттиқ назорат қилиш зарур. Истеъмол қиладиган маҳсулотлар рўйхатидан шоколад ва ёғли таомлар, цитрус мевалар ҳамда таркибида кофеин қўшимчаси бўлган ичимликларни чиқариб ташланг. Шунингдек, алкоголь ичимликлар ҳамда тамакидан буткул воз кечиш зарур.