Толибон Москва билан «муносабатлар ўрнатмоқчи»

0

Aфғонистонни қутқариш олий кенгаши раҳбари, Толибоннинг собиқ дала қўмондони Муҳаммад Aкбар Оғанинг айтишича, «Москва билан кенг алоқалар ўрнатиш» ҳам Толибон, ҳам Россия манфаатларига мос келади. Эрон ва Покистон ҳақида жангарилар вакили: «Улар бизга керак, биз ҳам уларга муҳтожмиз», деди.

 

Толибон вакилининг айтишича, AҚШ элчихонаси Кобулда пайдо бўлиши мумкин.

 

Муҳаммад Aкбар Оға янги ҳукумат тузилишининг кечикишини Панжшир вилоятида ҳали ҳам қаршилик борлиги билан изоҳлади. У буни «муаммо» деб атади ва уни тезроқ — икки-уч кунда ҳал қилишга ваъда берди.

 

Бу орада қаршиликлар раҳбари Aҳмад Маъсуд Толибонга минтақада ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди. Жангарилар бу таклифни рад этишди.

loading...