Хоразмда 3 нафар эркак канализация қувурида заҳарланиб ўлишди

0

2021 йил 27 август куни Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, “Орзу” маҳалласида  уч нафар фуқаро канализация қувури ичига тушиб кетиб, вафот этишган.

Хоразм вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, фуқаролар Х.Шукуруллоев, О.Курбанов ва Ш.Курбановлар кўп қаватли уйлардан чиққан канализация сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган канализация камерасига бир-бирини қутқармоқчи бўлиб, навбати билан пастга тушишган. Тўртинчи бўлиб тушган йигит ҳушсиз ҳолатда қутқариб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 27.08.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг

257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу жиноят иши вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси терговчилари иш юритувига ўтказилиб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.