Ҳаётий ҳикоя

0

Бир куни Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари масжидга бориш учун уйларидан чиқибдилар. Кутилмаганда, устларидаги либослари учлироқ нарсага илиниб бироз йиртилибди.
Шунда ҳолатни кузатиб турган аёллари:
– Либосингизни ечинг, тикиб бераман, – дебди.
– Сен игна билан ипни олиб келавер, мен шу ерда кутиб тураман, – деб жавоб қилибдилар Мавлоно.
Аёллари уйдан игна-ип олиб чиққач шундай дебди:
– Қани, либосингизни ечиб беринг-чи!
– Сен устимда турган ҳолида тикавер, жамоатдан кеч қолиб кетмай.
– Яхши, фақат мана бу бир қарич ипни оғзингизга солиб тилингиз билан айлантириб туринг. Айтишларича, кийим кишининг эгнидалигида тикилса, оғизга нимадир солиб туриш керак экан. Бўлмаса, ҳар хил ёмонликлар содир бўлармиш.
– Сен бу ипингни қўй, менинг оғзим эса бўш турмайди!..
Ҳазрат Румийнинг аёллари итоат қилиб либоснинг йиртилган жойини тикишга киришибдилар. Мавлонинг тилида эса бир қарич ип ўрнига “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси айлана бошлабди.

 

loading...