Самарқандда «Malibu» хатлангач 218 миллион сўмлик кредит қарздорлиги тўланди

0

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари буйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 21 майдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ў.Д. дан ундирувчи ҲАТБ “Orient finans bank” фойдасига 218 млн. 5925 минг сўм кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилиб, қарздорга ихтиёрий ўн беш кунлик муддат берилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан гаровга қўйилган “Malibu” автомашина жарима майдончасига қўйилгандан сўнг қарздорлик бартараф қилинди.

loading...