Вакцина олганлар ҳам касалланиши мумкинми?

0

Вакцина олганлар ҳам касалликнинг енгил шакли билан касалланишлари ёки умуман касалланмасликлари мумкин.

Вакцина олганда организм вирусга қарши «уруш»га тайёргарлик кўради ва махсус қуроллар – антитаначалар ҳамда махсус лимфоцит ҳужайраларини тайёрлайди.

Антитаначалар ва лимфоцитлар вирусга тўқнаш келган заҳоти уни таниб, йўқ қилади.

Шунинг учун эмланган инсонларда касаллик енгил ўтади ёки улар умуман касалланмайди.

 

loading...