Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 750 сўмга қадар кўтарилди

0

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 8 сентябрь куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 640 сўмга сотиб олишни, 10 750 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Таъкидлаш керакки, мамлакатда ушбу валюта 27 августдан буён кўтарилишда давом этмоқда.

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:

-«Агробанк»: сотиб олиш — 10 680, сотиш — 10 750;

-Asia Alliance Bank: сотиб олиш ­­— 10 690, сотиш — 10 740;

-NBU: сотиб олиш — 10 690, сотиш — 10 750;

-Orient Finans Bank: сотиб олиш — 10 640, сотиш — 10 750;

-«Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 630, сотиш — 10 740.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 8 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилаган. Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,16 сўмга кўтарилиб, 10 695,23 сўмни ташкил қилмоқда.

loading...