Aшраф Ғани Афғонистон халқидан кечирим сўради

0

Aфғонистоннинг собиқ президенти Aшраф Ғани афғон халқидан мамлакатни тарк этгани ва мамлакатни толиблар томонидан босиб олиниши билан боғлиқ вазиятни ўзгартира олмагани учун кечирим сўради. У ўз баёнотини твиттердаги саҳифасида жойлаштирган.

«Aфғонистон халқидан буларнинг барчасини бошқача ҳал қила олмаганим учун узр сўрайман. Aфғон халқига бўлган садоқатим мустаҳкам ва мени умрим давомида бошқаради», – дейилади баёнотда.
Собиқ президент Кобулдан кетиш унинг ҳаётидаги энг қийин қарор эканлигини таъкидлади, лекин у бу қон тўкилишининг олдини олишнинг ягона йўли эканлигига ишонди.

«Мен қурол ишлатишнинг олдини олиш ва Кобулни ва унинг 6 миллион аҳолисини қутқаришнинг ягона йўли шу деб қарор қилдим», – тушунтирди Ғани.
«Менинг раҳбарлигим олдинги ҳамкасбларим каби бир хил – фожиа билан тугаганидан қаттиқ афсусдаман, барқарорлик ва фаровонлик таъминланмади. Ҳамма нарсани бошқача ҳал қила олмаганим учун афғон халқидан узр сўрайман», – деди у ўз баёнотида.
Ашраф Ғани афғон халқига тегишли миллионлаб долларларни ўзи билан олиб кетгани ҳақидаги маълумотни яна бир бор рад этди.

«Бу айбловлар мутлақо ёлғон. Коррупция – бу ўнлаб йиллар давомида мамлакатимизни чўктириб юборган вабо ва коррупцияга қарши кураш менинг президентлик фаолиятимнинг асосий йўналиши бўлди», – деди Aфғонистон собиқ президенти.

loading...