Кобул аэропорти қайта номланди

0

«Толибон» ҳаракати Кобулдаги аэропорт номини ўзгартириб, Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай номи ёзилган ёзувни аэропорт олдидан олиб ташлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Маълум бўлишича, Афғонистон дала қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуд номи берилган майдоннинг номи ҳам ўзгартирилган. Унинг ўғли бўлган Аҳмад Масъуд Панжшер вилоятида «Толибон» ҳаракатига қаршилик кўрсатаётгани айтилган.

loading...