Макаронингиз ўхшамаяптими? Унда бизга қулоқ тутинг!

0

Макарон маҳсулоти ёрдамида бир-биридан мазали таомлар тайёрлаш мумкин. Аммо уни пишириб олишнинг ҳам ўзига яраша қоидалари бор. Лекин кўпчилик бундан бехабар, шунинг учун бир қанча хатога йўл қўйилади?

Сувга ёғ қўшиш

Бундай маслаҳатни ошхона китобларида ва бошқа манбалардан топиш мумкин, лекин бу макарон маҳсулотига тегишли эмас. Макарон пиширганда сувга ёғ қўшиш шунчаки маҳсулотни исроф қилиш деганидир. Айтилишича, ёғ пишириш пайтида макарон ёпишмаслиги учун қўшилар экан. Лекин бунинг учун шунчаки макаронни аралаштириш кифоя.

Макаронни синдириш

Одатда спагетти ва шунга ўхшаш ингичка ва узун макаронларни пиширишда бекажонлар уни бир неча бўлакка бўлади. Агар ейиш учун қулай бўлсин, десангиз, айнан спагетти сотиб олиш шарт эмас. Шунингдек, пишириш учун чуқур идиш бўлмаса, аввал бир учи, маҳсулот юмшагач, қолган қисми солинади.

Сувда ювиш

Профессионалларни чалғитадиган яна бир катта хато — макаронни сув остида ювиш. Маҳсулотни пишириш пайтида ажралиб чиқадиган крахмал таомни бир хилда мазали қилади. Сувда ювиш эса маҳсулотнинг асосий таъмини йўқ қилади.

Соусни макарон устига қуйиш

Макаронни соус билан истеъмол қилиш мумкин. Аммо алоҳида идишда. Макарон юзасидаги соус эса таомни мазали қилади. Аммо соуснинг бир қисми маҳсулот суви билан аралашиб, пушти рангни ҳосил қилади. Бундай бўлмаслиги учун соусни бирданига макарон билан аралаштириб, сўнгра идишга солиш керак.

Оддий макарон ўрнига янгисини харид қилиш

Аслида барча макаронларнинг сифати бир. Ягона фарқ уларнинг баҳосида бўлиши мумкин. Шунингдек, улар дўконда махсус расталарда сақланади. Тежамкорлик қилишни истаган бекажонлар доимий макарон маҳсулотини харид қилиши мумкин.

Узоқ муддат пишириш

Маҳсулотни узоқ қайнатиш уни мазали қилиб қўймайди, аксинча мазаси ва кўринишига путур етказади. Макарон пиширилганда, оқариб ва ​​шишиб кетмаслиги керак. Муаммони ҳал қилиш учун қадоқдаги кўрсатмаларга амал қилиш лозим. Вақт миқдори ҳар доим кўрсатилади.

Майдаланган пармезан қўшиш

Тайёр майдаланган пишлоқ махсус қутиларда майдаланган ҳолда сотилади. Пиширилган макарон устига пишлоқни сепиш таомга ажойиб там беради. Аммо майдаланган пишлоқ бир текисда маҳсулот устига ёйилмайди ва қотиб қолади.

Аралаштирмаслик

Кўпчилик томонидан йўл қўйиладиган яна бир хато. Макаронни аралаштириш уни майдалаб юбориши мумкин, деган фикр. Аксинча, ўрта оловда меъёрда қайнаётган макаронни мунтазам аралаштириш маҳсулотни бир-бирига ёпишиб кетишининг олдини олади.

loading...