Қон босимини дориларсиз пасайтириш учун 8 тавсия

0

Гипертонияда самара бериши мумкин бўлган маслаҳатларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ортиқча вазндан қутулинг

Ҳар бир йўқотилган килограмм қон босими кўрсаткичини биттага камайишига сабаб бўлади. Озишнинг энг яши йўли мунтазам равишда спорт билан шуғулланиш ҳисобланади.

Кун давомида 30 дақиқа жисмоний фаоллик

Аэробика машқларини бажаринг, узоқ вақт пиёда юриш, велосипед учиш, сузиш ва рақс тушиш қон босимининг меъёрга келишига сабаб бўлади, қолаверса, кайфият ҳам кўтарилади. Бунинг учун кун давомида 30 дақиқа сарфлашнинг ўзи кифоя. Шунда қон босими кўрсаткичи 5-8 тага камаяди.

Бўтқа истеъмол қилинг

Жисмоний зўриқиш билан бирга, тўғри овқатланиш йўлга қўйилса, артериал босим 11 тага пасаяди. Рационда мева, сабзавот, дуккакли маҳсулотлар бўлишига эътибор қаратинг. Ярим тайёр маҳсулотлар ва ёғлардан эса тийилинг. Шунингдек, туз миқдорига ҳам эътиборли бўлиш керак. Гап шундаки, натрий қон томирларни қуритиб, артериал қон босими ортишига сабаб бўлади.

Нафас олишни меъёрлаштиринг

Чуқур нафас олинг! Тадқиқотларда аниқланишича, тўғри чуқур нафас олиш — артериал қон босимини пасайтиришнинг энг самарали усули. Беш марта нафас олиб, нафас чиқаринг. Шу билан бирга, диафрагма билан нафас олиш кераклигини эсдан чиқарманг. Нафас олганда елкаларингиз қимирламасин. Яхши натижа учун тўғри вазиятни эгалланг, кўзларингизни юминг. Бу машқ ёрдамида стресс камайиб, қон босими яхшиланиши мумкин.

Оёқ ва қўлларга иссиқ ванна қилинг

45 даража иссиқликдаги сувга 10 дақиқа давомида қўл ёки оёқларингизни солиб туринг. Иссиқ сув қон томирларини кенгайтиради ва қон айланиши яхшиланиб, артериал босим пасаяди.

Каркадели чой ичинг

Каркадели чойнинг совуғи қон босимини пасайтиради, иссиғи эса аксинча.

Олма сиркасидан компресс қилинг

Олмали сирка ҳам қўл ва оёқлар ваннаси сингари иш беради. Компресс қилиш учун докани олмали сиркага намлаб, матони оёқ кафтига 10-15 дақиқага қўйинг. Қон оёқ қисмига боради ва босим меъёрлашади.

Ханталдан фойдаланинг

Оддий хантални оёққа қўйиб ҳам қон босимини меъёрлаштириш мумкин.

loading...