Ўзбекистон 58 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган

0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 58 та хорижий давлатларга қиймати 1,6 млрд. AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

✅ Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 602,0 млн. AҚШ долларига ошган.

✅ 2021 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

❇️ Россия – 514,8 млн.
❇️ Хитой – 402,3 млн.
❇️ Қирғиз Р. – 211,8 млн.
❇️ Туркия – 202,4 млн.
❇️ Покистон – 36,4 млн.
❇️ Польша – 35,1 млн.
❇️ Эрон – 28,3 млн.
❇️ Украина – 26,3 млн.
❇️ Қозоғистон – 25,8 млн.
❇️ Миср – 16,9 млн.
❇️ Италия – 16,2 млн.
❇️ Беларусь – 11,8 млн.
❇️ Озарбайжон – 10,0 млн. АҚШ доллари

loading...