1 октябрдан бошлаб барча ҳудудларда IT-техникумлар фаолияти йўлга қўйилади

0

Йиғилишда келтирилишича, 1 октябрдан бошлаб барча ҳудудларда ташкил этиладиган мазкур 14 та IT-техникумларда дастурий инжиниринг, ахборот хавфсизлиги, телекоммуникация каби йўналишлар бўйича 8 мингга яқин ўқувчи таҳсил олади.

Шунингдек, бугунги кунда ҳар бир ҳудудда жами 100 та ихтисослашган IT-мактаб фаолиятини бошлаган бўлиб, келгуси икки йилда уларнинг сони 205 тага етказилиб, 30 мингдан зиёд ўқувчилар рақамли технологияларга чуқурлашган ҳолда ўқитилади.

Соҳада ёшларни ўқитиш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида янгича тизим жорий этилади. Бунинг учун, Алоқа банк томонидан устави 80 миллиард сўм бўлган Венчур жамғармаси ва IT-билимларни ривожлантириш маркази ташкил этилади. Ушбу марказда келгуси беш йилда 100 минг нафар ёшларга дастурий таъминот, мобил иловалар, тармоқ администратори каби йўналишлар бўйича профессионал таълим берилади.

darakchi.uz

 

loading...