Актриса Женнифер Лоуренс илк марта она бўлади

0

Юлдузлар орасида оналик мақомига эришганлар ҳамда она бўлишга тайёргарлик кўраётганлар ҳам талайгина. Бугун уларнинг орасида Голливуд актрисаси Женнифер Лоуренс ҳам борлиги маълум бўлди!

Хабарларга кўра, актриса ва унинг турмуш ўртоғи — бадиий галерея директори Кук Марони биринчи фарзандини кутмоқда. Жуфтлик 2019 йилда расмий никоҳдан ўтган ва фақат яқинлари доирасидагина тўй маросимини нишонлаган. Улар камдан кам ҳолларда шахсий ҳаёти ҳақида изоҳ беради, шунинг учун ҳам мазкур хушхабар бўлажак ота-она томонидан дарҳол эълон қилинмаган.

Шунингдек, бу Женнифер Лоуренс билан боғлиқ ягона катта янгилик эмас. Тармоқда актриса ва бошқа юлдузлар: Леонардо Ди Каприо, Мерил Стрип, Кейт Бланшетт, Ариана Гранде, Жонн Хилл ва бошқалар роль ўйнаган «Тепага қарама» комедиясининг трейлери пайдо бўлди. Фильм 2021 йил 10 декабрда, Netflix стриминг платформасида эса 2021 йилнинг 24 декабрда намойиш этилади. Сюжетдан бир гуруҳ олимлар Ернинг учиб кетаётган улкан комета билан тўқнашуви натижасида юзага келиши мумкин бўлган фалокатнинг олдини олишга ҳаракат қилгани ҳақидаги воқеалар ўрин олган.

loading...