Чунки шернинг жойида эшак ишлаяпти

0

Бир куни айиқ ўрмонга иш излаб борса, тўнғиз кутиб олибди.
– Менга иш керак, – дебди айиқ.
– Битта қуён лавозими бўш, – дебди тўнғиз.
– Ахир, мен айиқ бўлсам, қуённинг жойида қандай ишлайман!? Ўзимга мос иш беринглар – дебди.
– Бунинг сира иложи йўқ, чунки айиқнинг жойида қуён ишлаяпти – дебди тўнғиз қўрслик билан.
– Ахир, бу адолатдан эмас! Мен ўрмон шоҳи шер билан учрашмоқчиман.
– Бунинг ҳам иложи йўқ – дебди тўнғиз қизишиб.
– Нимага?
– Чунки шернинг жойида эшак ишлаяпти – жавоб қилибди тўнғиз.

 

loading...