* * *
Икки жинни саёҳатга отланди. Кечқурун улар қора уй қуриб тунамоқчи бўлишди. Бири иккинчисига деди:
— Қора уйни йўл четига қуришимиз керак.
Иккинчиси:
— Жиннимисан? Қора уйни йўл ўртасига қурамиз. Қара, теп-текис экан!
Шундай қилишди. Эрталаб уйғонишса, йўл четида юк машинаси ағанаб ётибди. Иккинчи жинни биринчисига деди:
— Кўрдингми, агар қора уйни йўл четига қурганимизда, анави машина бизни мажақлаб ташлаган бўларди.
* * *
— Оғайни, менга қарз бера оласанми?
— Нима учун?
— Эсдалик учун.
* * *
Муаллим биринчи синф ўқувчисидан сўради:
— Бўривой, улғайсанг ким бўласан?
— Милиционер.
— Эшмат, сен-чи?
— Мен ўғри бўламан.
— Нега?
— Ўшанда ҳам Бўривой билан бирга ўйнаш учун.
* * *
Икки мушук тўтиқушлар қафаси ёнида туриб баҳслашаяпти:
— Мен қизилини ейман.
— Нега энди?
— Шериги яшил экан. Ҳали пишмаганга ўхшайди.
* * *
Автобусда.
— Кечирасиз, ҳозир тушасизми?
— Сизга нима?
— Ие, мен тушишим керак.
— Менга нима?
* * *
Бемор врачга уйқусизликдан шикоят қилаяпти:
— Масалан, бугун кечаси ўн икки марта уйғондим, шундан кейин умуман ухлай олмадим.
* * *
Янги бойнинг хотини хизматчи аёлга деди:
— Сиз хонадонимга ишга келгандан бери кумуш қошиқларим йўқолди, музлаткичдаги овқатлар ўз-ўзидан ғойиб бўлиб қоляпти… Сизга ҳозироқ ҳов анави ташқари эшикни кўрсатишим керакка ўхшайди.
— Вой, мен эшигингизни бошимга ураманми?
* * *
Тиқилинч автобус ҳайдовчиси йўловчилардан бирини олдинга ўтишга ундади.
Йўловчи:
— Мен манзилимга автобусда етиб олиш учун пул тўлаганман, пиёда кетиш учун эмас!
* * *
Хотин эрига деди:
— Мени жудаям-жудаям ёқимли сўзлар билан эркаланг!
— Оҳ, ўзимнинг шақилдоқ илоним!
* * *
— Оғайни, сен ҳамиша хотинингнинг фикрини маъқуллайсанми?
— Ҳар доим ҳам эмас.
— У бу ишингга қандай муносабат билдиради?
— Ҳеч қанақа. У фикрини маъқулламаслигимни умуман билмайди.
* * *
— Яхши қиз, бугун кечқурун нима қиласиз?
— Эртага қўнғироқ қилинг, нима қилганимни айтиб бераман.