Тошкент халқаро кинофестивал ўтказиладиган манзилгоҳлар рўйхати очиқланди

0

Ушбу манзилгоҳлар Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги энг кўзга кўринган маданий масканлардир.

28 сентабр-3 октабр кунлари бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” кинофестивали давлатимизнинг қайси маданий ҳудудларида бўлиб ўтиши аниқлаштирилиб, жойларда қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Италия, Франсия, Испания, Полша, Россия, Беларус Республикаси, Туркия, Ҳиндистон каби хорижнинг 13 нафар давлати вакиллари ташриф буюриши кутилаётган киноижодкорлар “Хорижий мамлакатлар кино кунлари” тадбирлари доирасида Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Андижон, Қашқадарё каби вилоятларига ташриф буюришади. Ушбу вилоятлардаги театр, кинотеатр, Ёшлар марказлари, Санъат саройи, консерт заллари меҳмонларни кутиб олишга шай ҳолатга келтирилмоқда. Бу масканлардаги тадбирларда хорижлик ижодкорлар билан биргаликда ўзбек санъат вакиллари ҳам қатнашишади.

loading...