Фуқароларни Хўжанд давлат университетига киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Ш.Ш. фуқаролар М. ва Г.ларни Тожикистон Республикасидаги Хўжанд давлат университетига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...