КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК !!!

0

* * *

— Оғайни, овқат жуда мазали бўлибди. Ким пиширди?

— Ўзим.

— Ие, хотининг ёрдам бермадими?

— Ёрдам берди.

— Қандай ёрдам берди?

— Бўлмағур масалаҳатлари билан асабимга тегмай турди.

* * *

— Биродар, қизингизни пианино чалишга ўргатиш учун муаллим ёллабсиз. Жуда қимматга тушса керак-а?

— Йўқ, аксинча. Қизим пианино чалишни ўргана бошлагандан бери ошиғим олчи бўлди. Қўшнимнинг уйини ярим баҳога сотиб олдим.

* * *

Аёл дугонасига деди:

— Кеча эрим билан каравотда гаплашиб ўтиргандик. Жуда кулгили иш бўлди.

— Нима бўлди?

— Гаплашиб ўтирсак, бирдан ташқари эшик тақиллаб қолди… Иккаламиз ҳам шоша-пиша шкафга беркиниб олибмиз.

* * *

Катта кўчада пиёниста ўткинчидан сўради:

— Қара-чи, пешонамда нечта шиш бор экан?

— Учта.

— Оббо, яна учта симёғочдан ўтсам кейин уйга етарканман.

* * *

— Ойи, мен бир аёлнинг оёғини босиб олгандим. Узр сўрадим.

— У-чи?

— У менга конфет берди.

— Сен раҳмат айтдингми?

— Йўқ, иккинчи оёғини ҳам босиб олдим.

* * *

Муаллима ўқувчига деди:

— Эшмат, «С» ҳарфини ёзишинг менга ёқмаяпти. Ҳарф худди «е»га ўхшаб қолаяпти.

— Сизниям «5» рақамини ёзишингиз менга ёқмайди. Қачон қараса, «2» га ўхшаб қолаверади.

* * *

Пальто кийган эркак кўлда чўмиларди. Бошқа бир эркак соҳилдан туриб сўради:

— Нима қилаяпсан?

— Пальтомни юваяпман.

— Уйингда кир ювадиган машинанг йўқми?

— Бор, лекин машинада ювсам бошим айланиб кетади.

* * *

«Тез ёрдам»га қўнғироқ қилишди.

— Алло, бу «Тез ёрдам»ми?

— Ҳа.

— Болам ручка ютиб юборди.

— Яхши, ҳозир етиб борамиз.

— Мен нима қилай?

— Ҳозирча қалам билан ёзиб туринг!