Нур-Султон шаҳрида жума намозини ўқишга рухсат берилди

0

Нур-Султон шаҳри Бош санитария врачининг янги қарорига биноан масжидларда жума намозини ўқишга рухсат берилди, дея хабар беради Kazinform.

Қарорда айтилишича, масжид, черков ва синагога каби диний бирлашмалар биноларининг одатдаги режимда ишлашига рухсат берилади. Бунинг учун аниқ иш тартиби ва коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган санитария-профилактика чораларига риоя қилиш керак. Хусусан, масжидларга жума намозини қатъий профилактика чоралари билан ўқишга рухсат берилди.

«Масжидлар, православ черковлари ва бошқа ибодатгоҳларда ҳар бир киши учун камида 4 метрлик ижтимоий масофа бўлмаса, жума намози ва кундалик православ ибодатлари каби жамоавий диний фаолият тақиқланади. Диний бирлашмалар объектлари яқинида жойлашган Ashyq лойиҳасида иштирок этадиган умумий овқатланиш муассасаларида маъракаларни 30 кишидан кўп бўлмаган иштирокчилар билан ўтказишга рухсат берилади», – дейилади Бош санитария врачининг қарорида.

inform.kz

loading...