Ташқи ишлар вазири Тереза Рибейруни қабул қилди

0

Бугун, 11 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Ўзбекистонга Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг ОAВ бўйича Марказий Осиё конференсиясида иштирок этиш учун келган ЕХҲТнинг ОAВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейруни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва ЕХҲТнинг ОAВ эркинлиги бўйича бюроси ўртасида сўнгги йилларда ўрнатилган очиқ ва ишончли мулоқот мамнуният билан қайд этилди. Сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш соҳасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга қатъий ният билдирилди.

ЕХҲТ вакили Ўзбекистонда мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади ва ОAВ эркинлиги бўйича бюро бу жараённи ҳар томонлама қўллаб -қувватлашини тасдиқлади.

Томонлар, шунингдек, сўз ва фикр эркинлиги тамойилларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, ОAВ соҳасида қонун ижодкорлиги бўча илғор хорижий тажрибани ўрганишда ОAВ эркинлиги бўйича бюро томонидан кўмаклашишга оид ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

 

loading...