“Тошшаҳартрансхизмат” пойтахтда йўловчилар энг кўп фойдаланувчи автобус йўналишларини маълум қилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати жамоат транспорти (автобуслар)дан бир ой мобайнида фойдаланган йўловчилар сонини очиқлади (1-31 август ҳолатига кўра).
Энг кўп фойдаланилган йўналишлар:
-131- сонли йўналиш – 205 628;
-24 – сонли йўналиш – 159 512;
-147 – сонли йўналиш – 154 225.
Энг кам фойдаланилган йўналишлар:
-196- сонли йўналиш – 1 516;
-113- сонли йўналиш – 6 570;
-184 -сонли йўналиш – 8 242.
Автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони:
-Mercedes-Benz LF – 2 901 170;
-Isuzu – 2 412 062;
-Man – 1 536 421;
-Saz LE 60 – 701 071.
128 та йўналиш бўйича жами йўловчилар сони: 7 550 724.
kun.uz