КУН КУЛГИСИ !!!

0

* * *

Жуҳуддан сўрашди:

— Бунча шошмасанг? Қаерга кетяпсан ўзи?

— Алоқа бўлимига.

— Кимгадир телеграмма жўнатмоқчимисан?

— Йўқ, ручкамнинг сиёҳи тугаб қолди. Тўлдириб келай.

* * *

Аёл врач қабулига келди.

Врач:

— Нега узоқ вақт кўринмай кетдингиз?

Аёл:

— Касал эдим.

* * *

Операциядан сўнг жарроҳ беморга деди:

— Кечирасиз-у, сизни қайта операция қилишга мажбурмиз.

— Нега?

— Ичингизда қайчи қолиб кетибди.

— Дўхтир, операция қилишингизга қарши эмасман. Лекин бир илтимосим бор.

— Қанақа илтимос?

— Қайчини олгандан кейин қорнимни тикиш ўрнига тугмачалар ўрнатиб қўя қолинг! Кейинги сафар яна бирор нарсани унутиб қолдирсангиз, чиқариб олишингиз осон кечади.

* * *

Болакай бир куни отасидан сўради:

— Дада, «похмел» нима дегани?

Ота узоқ ўйлаб тургач, жавоб қилди:

— Ўғлим, масалан, кечқурун ётишдан олдин сен кў-ўп музқаймоқ единг. Эрталаб турсанг, бошинг тарс ёрилгудек оғрияпти. Бир қошиқ музқаймоқ ейсан-у, бош оғриғинг тузалади. Мана шуни «похмел» дейишади.

* * *

— Илтимос, бир шиша ароқ беринг!

— Оғайни, соатга қарамадингми? Биз кечки соат 11: 00 дан кейин ароқ сотмаймиз.

— Э, соатим бўлса қарайманми? Ўша соатимни ароқ оламан деб сотиб юборганман!

* * *

Янги ўзбек офисга чопиб кирди-да, котибасига бақирди:

— Столимдаги чангларни нега артиб ташладинг? Мен у ерга энг муҳим телефон рақамини ёзиб қўйгандим!

* * *

Икки чукча ўтириб олиб астойдил бомбани арралашарди. Ўткинчи уларга деди:

— Вей, бу нима қилганларинг? Портлаб кетади-ку!

— Портласа портлайверсин! Бизда яна битта бомба бор.

* * *

Бир куни чукча денгиз флотига бориб кема бўяшга ёлланди. Ишни тугатгач, кема раҳбари текшириб кўрди-да, сўради:

— Нега кеманинг бир тарафинигина бўябсан? Жиннимисан?

— Ўзинг жиннисан!.. Ана, қара, шартномада «Чукча бир томондан, кема раҳбари иккинчи томондан» деб ёзиб қўйилган.

* * *

Муаллима бешинчи синф ўқувчисидан сўради:

— Эшмат, айт-чи, одам ақллироқми, ҳайвонларми?

— Ҳайвонлар.

— Вой, нега?

— Масалан, мен итимга гапирсам, ҳамма гапимни тушунади. Лекин у гапирса мен нима деётганини умуман тушунмайман.

* * *

Олти яшар Тошмат онасидан сўради:

— Ойи, «маникюр» деган балиқ борми?

— Йўқ. Бу гапни қаердан олдинг?

— Дадам оғайнисига қўнғироқ қилиб: «Кеча балиқ овида тун бўйи маникюр қовурдим» деб айтди.

* * *

Врач қабулидан чиққан бемор бошқа бир бемордан сўради:

— Қизиқ, нега дўхтир кабинетига скелет ўрнатиб қўйибди-а?

— Шу скелет эгаси дўхтирнинг биринчи мижози бўлса керак.

* * *

Бошига болта санчилган ўрта ёшли бемор врач қабулида ўтирибди. Врач хотиржамлик билан сўради:

— Хў-ўш… Болаликда қизамиқ, сувчечак, сариқ касали билан оғриганмисиз?..

loading...