Навоий вилояти ҳокимлиги олдида светофорда тўхтаб турган «Nexia» ёниб кетди

0

Бугун, 12 сентябрь куни соат 17:29 да Навоий вилояти Қизилтепа тумани Тожигон МФЙ да яшовчи фуқаро Ҳ.А.га тегишли бўлган “Нексия-1” русумли автомобилда Навоий шаҳар И.Каримов ва А.Темур кўчалари кесишган чорраҳада светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтда ёнғин содир бўлган.  Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ёнғин натижасида автомашинанинг салон қисми тўлиқ, матор қисми қисман, олд ғилдираклари тўлиқ ҳамда олд кузов қисми қисман ёнган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар микдори аниқланмоқда. Ёнғинга 2 та экипаж жалб этилган. Ёнғинга 17:34да етиб бориб, 17:35да ўраб олиниб, 17:38да ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йуқ, дейилади хабарда.

loading...