Англияга олиб кетилган ўнлаб афғонлар Германияда ноаниқ муддатга ушлаб қолинди

0

Афғонистондан Англияга олиб чиқилаётган ўнлаб афғонлар Германиянинг Гиссен шаҳрида номаълум муддатга қолишга мажбур бўлмоқдалар. Бу ҳақда Welt am Sonntag нашри хабар берди.

Тошкентдан олиб кетилган ва Франкфурт-Майн аэропортида бошқа самолётга ўтирган афғонларга Англияга кириш учун зарур ҳужжатлари йўқлиги сабабли учишга рухсат берилмаган. Британиянинг Германиядаги элчихонасида тушунтирилишича, “Бирлашган қиролликка кириш ҳуқуқига эга бўлган барча афғонларга бундай ҳуқуқ қисқа муддатларда тақдим этилади”.

Гиссен федерал ерининг ижтимоий масалалар бўйича вазирлиги вакилининг маълум қилишича, афғонистонлик 20 эркак, 19 аёл ва 18 бола Гиссендаги вақтинчалик марказга жойлаштирилган. Бироқ улар бу ерда қанча қолиши номаълум.

interfax.ru

loading...