Бош териси нима сабабдан қичишади?

0

Бош териси нима сабабдан қичишади?

– Бош терисининг қичишига тери тошмалари, буйрак, жигар ва бошқа аъзолар касалликлари, терида содир бўлаётган иммун реакциялари, асаб касалликлари, терининг қуриши, аллергиялар сабаб бўлади.
– Терида жойлашган микроблар ва токсик моддаларга нисбатан ҳосил бўлган иммун реакциялар яллиғланиш ва терини қичишига олиб келади.
– Терида шампунлар, совунлар ва бошқа косметик воситалар ҳам аллергик реакцияларни юзага келтириб чиқариши мумкин.

– Қичишиш аломатлари кузатилса, терини жароҳатламаслик учун уларни қашимаслик, аллергик реакцияларда антигистамин препаратларни қабул қилиш, терини тўғри парваришлаш ва уларни доимо тоза сақлаш ва бошқа аъзо касалликларини бартараф этиш зарур.

loading...