Контракт тўлашнинг сўнгги муддати қачон?

0

✅ Хабарингиз бўлса керак, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасалари талабаларига тўлов-контракт миқдорларини ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт бўлиб тўлаш имконияти берилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, талабалар контрактни қуйидаги муддатларда бўлиб тўлашлари мумкин:

– белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача) ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);

– белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);

– хорижий фуқаролар учун ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача;

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5953 сонли фармони.

lex.uz

loading...