Ўзбекистонда олтин учун ETF’лар пайдо бўлади – Молия вазирлиги

0

Ўзбекистонда Ўзбекистонда биржа инвестицион фондлари (ETF), шу жумладан, олтин учун ҳам ETF’лар пайдо бўлиши кутилмоқда.

11 сентябр куни капитал бозорига бағишланган III Халқаро облигациялар конференциясида 5 та йўналиш бўйича янгиликлар бўлиши таъкидланди. Булар:

-келгуси 3 йил ичида 15 та IPO кутилмоқда, шулардан 5 таси давлат банки, 3 та суғурта компанияси ҳамда металлургия ва бошқа компанияларга тегишли;

-олтин учун ETF, ипотека облигациялари, сукук облигациялари;

(ETF – Exchange Traded Fund, биржа савдо фондидир. У савдога қўйилган индекс фонди сифатида белгиланади. Индекс фондлари ўзгарувчан даромадга эга бўлган инвестиция фондлари деб таърифланади. У индекс ва фонд ўртасидаги гибрид. Ушбу гибрид иккита асосий нарсага хизмат қилади: инвестиция жараёнини енгиллатиш ва инвесторга индекс томонидан тақдим этилган рентабелликка эришиш)

-инфляцияга боғланган облигацияларини чиқарилиши;

-қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан халқаро депозитарий ўртасида, маҳаллий фонд биржаси ва валюта биржасининг ўзаро боғлиқлиги такомиллашади;

-депо ҳисобварақларини масофадан туриб очиш имкониятини яратилади.

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков “Капитал бозори тўғрисида”ги қонун қабул қилинишини билдирди.

loading...