Ўзбекистонга биринчи марта Pfizer вакцинаси олиб келинди

0

Ҳозиргина Тошкент халқаро аэропортига 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, «Sputnik V» ва Moderna вакциналаридан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси юртимизга қўлланилаётган 5-вакцина бўлди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

– 1 342 480 дозаси AstraZeneca,

– 18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

– 460 000 дозаси «Sputnik V»,

– 3 000 060 дозаси Moderna,

– 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.

loading...