Японияда Pfizer вакцинасининг самарадорлиги 85-96 фоизга баҳоланди

0

Киото университети мутахассислари Pfizer вакцинасининг самарадорлиги 85-96 фоиз эканини аниқлади. Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканали хабар берди.
Ўтган йил ёзда Киото университетининг бир гуруҳ олимлари тадқиқот олиб борган. Улар 10 мингдан зиёд вирус юқтирган маҳаллий аҳоли натижаларини таҳлилдан ўтказган.

Вирусга чалинганларнинг аксарияти эмланмаган, бу мутахассисларга препаратнинг самарадорлигини ҳисоблаш имконини берган. Хабарда айтилишича, 20-60 ёшли эркаклар орасида Pfizer вакцинасининг самарадорлиги 89-93 фоизга тенг, ундан юқори ёшдаги эркакларда эса бу кўрсаткич 94-97 фоизга етган.

Ҳудди шу 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган аёллар орасида вакцинанинг самарадорлиги 85 фоиздан 91 фоизгача, 60 ёшдан ошган аёлларда эса 92-96 фоизни ташкил қилган.

Япониялик мутахассислар тадқиқот мамлакатда “дельта” штамми кенг тарқалган даврда ўтказилганини таъкидламоқда.

Маълумот ўрнида, ҳозиргача Япония аҳолисининг камида 50 фоизи коронавирусга қарши икки компонентли вакцина билан эмланган.

Мамлакатда AstraZeneca, Pfizer ва BioNTech ҳамда Moderna вакциналари кенг қўлланилмоқда.

ТАСС

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here