4 метрли қудуққа тушиб кетган сигир чиқариб олинди

0

Жорий йилнинг 11 сентябр куни соат 01:00да Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг “1050” қисқа рақами орқали Шаҳрисабз тумани “Пиллакашлик” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаронинг сигири ҳовлисида қазилган чуқурлиги 4 метр бўлган қудуққа тушиб кетганлиги ҳамда уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан, туман ёнғин-қутқарув отряди айтилган манзилга зудлик билан етиб борди. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида сигир қудуқдан чиқариб олинди.

loading...