Афғонистон Адлия вазирлиги эркак ходимларнинг зудлик билан ишга қайтишини талаб қилди

0

Афғонистон Адлия вазирлиги эркак ходимларнинг зудлик билан иш жойларига қайтиши ва фаолиятини бошлашни талаб қилди. Бу ҳақда Afghan Urdu портали хабар бермоқда.

“Афғонистон Адлия вазирлиги эркак ходимларига марказ ва вилоятлардаги иш жойларига зудлик билан қайтишларини талаб қилди, акс ҳолда улар ишдан бўшатилади”, – дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, ушбу буйруқ аёлларга тааллуқли эмас.

“Аёл ходимлар учун яқин вақт ичида алоҳида эълон берилади”, – деб ёзади портал.

7 сентябр куни “Толибон” ҳаракати Афғонистон Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини эълон қилганди. Мавлавий Абдулҳаким Исҳоқзай адлия вазири этиб тайинланди. У “Толибон” ҳаракатининг асосчиларидан бири ҳисобланади.

kun.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here