Афғонистонда номаълум шахслар Хукамхон Ҳабибини ўғирлаб кетди

0

Маълум бўлишича, жиноятчилар ҳокимни ярадор қилган ва ўғирлаб кетган. Собиқ ҳокимнинг сўзларига кўра, ташқи кўриниши «Толибон» ҳаракати аъзоларига ўхшаш бўлган олти ёки етти киши ҳаракат байроқлари ўрнатилган машиналарда Кобулга келган. Улар Ҳабибини масжиддан чиқиб кетаётганда қўлга олган.

 

Ҳабибининг сўзларига кўра, жиноятчилар уни ўлдирмоқчи бўлган, бироқ маҳаллий аҳоли ўғрилик ҳақида расмийларга ўз вақтида хабар берган. Айтилишича, уларнинг «Толибон» ҳаракатига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. Қайд этилишича, икки томон ўртасидаги зиддият қасос олиш билан боғлиқ бўлган. Собиқ ҳоким «Толибон» ҳаракатига ўз вақтида қилинган чоралар учун миннатдорчилик билдирган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here