Алданиб қолманг!

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.М. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари орқали 10 000 доллар эвазига Корея Республикасига ишга юборишини айтиб, олдиндан 3200 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.К. бошқа бир фуқаро О.ни 7000 доллар эвазига Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, олдиндан 4000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...