Андижонда «Spark» ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб юборди

0

Жорий йилнинг  12 сентябрь куни соат 16:00ларда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган «Абу сахий» савдо дўкони яқинида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ф.Н. «Spark» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган, вояга етмаган, 2005 йилда туғилган М.Б ҳамда 2011 йилда туғилган М.А.ларни уриб юборган.

Натижада иккала пиёда ҳам тан жароҳатлари олиб вилоят шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрига амал қилиб, пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраймиз.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here